Франция футболи афсонаси фаолиятини Америкада давом эттирмоқчи

Спорт

image

Тажрибали ҳужумчи Оливье Жиру шу ёзда эркин агент сифатида “Милан”ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Девид Орнштейн ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Манба кўра, 37 ёшли форвард МЛСнинг “Лос-Анжелес” клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар келишувга эришиш ва 2026 йил охиригача шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

“Милан” Жирунинг шу йилнинг июнь ойида тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи, аммо футболчи МЛСга ўтишга қарор қилган.

Жорий мавсумда Жиру А Серияда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ушбу мавсумдан бошлаб Жирунинг тенгдоши ва ватандоши, дарвозабон Уго Льорис “Лос-Анжелес” жамоасида тўп сурмоқда. Шунингдек, ушбу клубнинг қисқа тарихи давомида унинг таркибида Жоржио Кьеллини, Гарет Бейл каби афсоналар тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг