Франция ҳам Сурия билан дипломатик алоқаларни қайта тикламоқчи

Олам

image

Франция Ташқи ишлар вазирлиги 2012 йилда дипломатик алоқалар узилганидан бери илк бор Сурияга тўрт нафар дипломат юборишга қарор қилди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Бугун, 17 декабрь куни эрталаб дипломатик миссия Франция элчихонаси жойлашган Дамашққа Суриянинг янги расмийлари билан “дастлабки алоқаларни ўрнатиш” учун етиб борган. 

Франция Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Жан-Ноэль Барротнинг сўзларига кўра, дипломатларнинг мақсади “Франциянинг Суриядаги таъсирини тиклаш”, “янги ҳокимият билан дастлабки алоқаларни ўрнатиш” ва “аҳолининг гуманитар эҳтиёжларини баҳолаш” бўлади.

Франция 2012 йилда Сурия билан дипломатик алоқаларини узган. Баррот Сурияда бир неча юз француз фуқароси борлиги, Париж эса Руминия элчихонаси ва Байрутдаги дипломатик ваколатхонаси орқали Суриядаги расмийлар билан алоқа ўрнатганини айтди.

Париж аввалроқ Сурияда мухолифат ҳокимиятни қўлга киритганини олқишлаган эди. Баррот Суриядаги янги ҳокимиятни “рағбатлантирувчи” ва “таҳқирловчи эмас” деб таърифлаган. Шунингдек, у Франция Сурия мухолифатини сиёсий ўтиш жараёнида фақат барча вакилларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қўллаб-қувватлашини айтган эди.

Буюк Британиянинг Суриядаги собиқ элчиси, Яқин Шарқ бўйича эксперт Питер Форднинг РИА Новостига аввалроқ айтганидек, Ғарб Сурияда “ўтиш даври” деб аталмиш ушбу вазиятдан қуролли мухолифат ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг, мамлакатнинг янги раҳбарияти билан қулай муносабатлар ўрнатиш зарурати туфайли фойдаланади.

Аввалроқ “Le Figaro” нашрининг Франция Миллий аксилтеррор прокуратураси прокурори Кристин Оливьега таяниб хабар беришича, ҳужумда “Ҳаят Таҳрир аш-Шом” ҳаракатининг ўнлаб французлар, хусусан, Умар Омсен бригадаси иштирок этган. Улар орасида Францияда судланган жангарилар ҳам бор.

Француз матбуоти таъкидлаганидек, Франция Сурия ҳудудида жиҳодчилар, айниқса французлар борлиги ва бу таҳдидни Европага экспорт қилиниши хавфидан хавотирда.

Франциянинг Қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ҳимоя қилиш бошқармаси (OFPRA) маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда 2011 йилдан бери бошпана олган 45 мингга яқин суриялик бор. 2023 йилда Франция Сурия фуқароларидан бошпана сўраб мурожаат қилган деярли 4,5 минг аризани рўйхатга олган ва 2024 йил бошидан бери яна 2500 та ана шундай ариза олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия пойтахти Дамашқдаги Туркия элчихонасида 12 йиллик танаффусдан кейин ушбу мамлакат миссияси ўз фаолиятини қайта бошлаганди. 2012 йилда фаолиятини тўхтатган элчихона расмий равишда Туркиянинг Мавританиядаги элчиси Бурҳон Кўрўғли билан вақтинча ишлар вакили вазифасини бажарувчи сифатида очилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг