Фойдаси йўқмикан, деб ўйлаб қоламан – Драги Путин билан мулоқот ҳақида

Олам 11649
image

Италия Бош вазири Марио Драги “Corriere della Sera” нашрига берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатларини “фойдасиз” деб ҳисоблай бошлаганини айтди.

Драгининг сўзларига кўра, 30 март куни бўлиб ўтган сўнгги суҳбат чоғида у Путиндан можарони ҳал қилиш учун Украина Президенти Владимир Зеленский билан қачон учрашишини сўраган, Россия Президенти эса “вақт ҳали келмаган” деб жавоб берган.

“Мен туриб олдим: “Ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб боринг”. Яна: “Вақти ҳали келмаган”, дея суҳбатини эслаган Драги.

Драгининг сўзларига кўра, суҳбат якунида улар бир неча кундан кейин қўнғироқлашишга келишиб олишган, бироқ тез орада Бучада рус ҳарбийлари томонидан кўплаб тинч аҳоли ўлдирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган.

“У билан гаплашиш бефойда дегувчилар ҳақ экан деб ўйлай бошлаяпман, фақат вақтни беҳуда ўтказиш. Мен ҳар доим [Франция Президенти Эммануэль] Макронни ҳимоя қилганман ва Европа Иттифоқи [Кенгаши]нинг амалдаги президенти сифатида у мулоқот учун ҳар қандай имкониятни излашда ҳақли эканини айтишда давом этаман. Лекин менга бу қирғинлар билан уруш даҳшатлари, болалар ва аёлларга қилган ишлари мутлақо сўз ва телефон қўнғироқларига боғлиқ эмасдек туюляпти”, деган Драги.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 495
Рейтинг: 2.9
t
×