Фоторепортаж: Трампнинг тарафдорлари Вашингтонни “ёндирди”

Олам 6242
image

Амалдаги Президент Дональд Трампнинг минглаб тарафдорлари Капитолий ёнида норозилик намойишлари ўтказди, сўнгра уларнинг баъзилари АҚШдаги Президент сайловлари натижалари тасдиқланиши керак бўлган Конгресс биносига бостириб кирди. Ҳужум 1814 йилда Англия-Америка урушидаги Англия ҳужумидан бери АҚШ Конгресси биносига қилинган биринчи босқинчилик ҳисобланади.

Акция протеста сторонников Д. Трампа в Вашингтоне

Дональд Трампнинг ўн минглаб тарафдорлари Вашингтонда тўпланди.

Президент Дональд Трамп выступает на митинге в Вашингтоне

АҚШ Президенти митингда сўзга чиқиб, йиғилганларни Конгрессга боришга чақирди.

Намойишчилар Капитолий биносига киришга ҳаракат қилди.

Фото:Julio Cortez / AP

Намойишчилар АҚШ Конгресси биноси атрофида жойлаштирилган полиция кордонларини бузиб ўтди.

Трамп тарафдорлари бинони қуршаб олди. Одамлар деворларни қоқиб, бинонинг ташқи балконларига ва тўғридан-тўғри унинг кириш қисмига киришди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва эсанкиратадиган гранаталардан фойдаланишни бошлади.

Фото:Drew Angerer / Getty Images

АҚШ Конгрессининг сайлов натижаларини тасдиқлаш бўйича йиғилиши қолдирилди.

Қўшма Штатлар ҳарбий-ҳаво кучлари фахрийси бўлган бир аёл оғир жароҳат олди ва кейинчалик касалхонада вафот этди.

Сайлов натижаларини кўриб чиққан сенаторлар ва Вакиллар палатаси аъзолари шошилинч равишда эвакуация қилинди.

АҚШ Конгресси биносига кирган намойишчилар ўзларини тинч тутди, селфи тушди ва нима бўлаётганини телефонларига видеога олди. Соқчиларнинг оз қисми вазиятга аралашмади.

Трамп Вашингтондаги намойишчиларни тинч йўл тутишга ва уйларига кетишга чақирди. Ўз навбатида, АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден тартибсизликлардан чекинишга ва “демократияга йўл беришга” чақирди.

Кечга яқин ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари Конгресс биносини намойишчилардан озод қилишга муваффақ бўлди. Полициянинг таъкидлашича, Вашингтондаги намойишлар пайтида камида 13 киши ҳибсга олинган.

Америка пойтахтида комендантлик соати ўрнатилди. Вашингтон полицияси бошлиғи Роберт Конти қонунбузарларни ҳибсга олиш таҳдиди билан огоҳлантирди.

Демократлар вакили Ильҳан Омарнинг айтишича, у Вашингтондаги норозилик намойишлари муносабати билан Дональд Трампни айблаш учун мақолалар тайёрламоқда. Шунингдек, бир қатор демократ сенаторлар АҚШ Президентининг жавобгарликка тортилишини талаб қилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 154
Рейтинг: 3
t
×