Фоторепортаж: тарихда одамлар пандемия билан қандай курашган?

Олам 8290
image

2019 йилда Хитойнинг Ухань шаҳрида биринчи бор қайд этилган COVID-19 вируси кейинчалик бутун дунёга тарқалди. Инсоният бу касалликка қарши курашиш, вируснинг тарқалишини олдини олиш учун тиббиёт соҳасида мавжуд бўлган барча билимларини ишга солмоқда. Кўплаб усулларни қўллаб келмоқда. Хусусан, ниқоб тақиш, турли хил дори воситалари, коронавирус билан оғриган беморларни яккалаш ҳамда вакцина ишлаб чикиш шулар жумласидандир. Бунинг қарангки, аслида бу усулллар фавқулотда янги эмас, балки тарихан аллақачон одамларга маълум бўлган курашиш усулларидир.    

Қўйида инсоният ўтган асрда пандемияга қарши қандай курашганини ўзида акс эттирган расмлар тўпламини эътиборингизга намойиш этилади. 100 йил олдинги суратлар бугунги кунларни эслатиб юборса, ажаб эмас. 


  
1911 йил тиф касаллиги авж олган вақтлар. Нью-Йоркда тиббиёт ходими Эллис оролидан келган иммигрантларни тиббий кўрикдан ўтказмоқда. 

1910 йил, Панама. Сариқ терлама билан оғриган бемор кўчиб юрувчи изоляция хонасида. 

1900 йил. Полиомиелит билан оғриган бола тоза ҳаводан нафас олишга олиб чиқилди. Уйнинг ташқи деворига осилган эълонга эътибор берсангиз, “Keep off this street” яъни “бу кўчадан нари туринг” деган ёзувга кўзингиз тушади. 

Аҳамиятлиси шундаки, уйнинг ташқи қисмига ёпиштириб қўйилган шунга ўхшаш огоҳлантирувчи эълонларга орадан 100 йилдан ошиқ вақт ўтиб, коронавирус пандемияси пайтида яна гувоҳ бўлдик.  

1928 йил, Франциянинг Лион шаҳри. Профессор Бордье бир неча дақиқа ичида шамоллашни бартараф қиладиган кашфиётини намойиш қилмоқда. 

1919 йил. Испан гриппи билан касалланган бемор ўзига хос ниқобда. 

1920 йил, Лондон. Ниқоб тақиб олган автобус ходими гриппга қарши “спрей”ни автобус иккинчи қаватига сепиб чиқмоқда.

1918 йил, Нью-Йорк. Испан гриппи авжига чиққан паллалар. Полиция ходими ва йўл тозоловчи ниқобда.

1933 йил, Буюк Британия. Ҳайдовчи автомобилни дезинфекция қиляпти. Суратдаги ёзув: “оёғингни ботир”.

1922 йил, Лондон. Шифокор эмлаш ўтказяпти. 

Чапдаги суратда 1939 йил. Гўдак устидаги белгида “илтимос ўпманг”, деб ёзилган. Ўнгдаги суратда 1930 йил, Буюк Британия. Аравачага “илтимос мени ўпманг”, деб ёзилган. Бу болаларни касалликдан ҳимоя қилишнинг ўзига хос усулидир.

1930 йил, Лондон. Икки ёш гриппдан сақланиш учун ниқоб тақиб олган. 

1937 йил. Икки актрисса гриппдан ҳимояланиш учун оғиз бўшлиғиги антисептик воситасини сепмоқда. 

1930 йил, Лондон. Сотувчилар ҳимоя ниқобида мижозларга хизмат кўрсатяпти. 

1933 йил, Буюк Британия. Денгиз қўшинларининг аскарлари оғиз бўшлиғини дори воситалари билан чайқамоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 216
Рейтинг: 3
t
×