Фотогалерея: Дунёдаги энг хавфли ва ҳалокатли дронлар
Бу қизиқ
−
29 Январь 2020
14907Бундан 15 йиллар муқаддам ҳарбий дронларни илмий-фантастик ўйинчоқлар сифатида қабул қилишган. 2000-йилларга келиб, улардан маълумот йиғиш ва ҳарбий ҳаракатларда фойдалана бошланди. Муҳандис ва конструкторлар янаям мукаммал қурилмалар ясашга буюртмалар ола бошлашди. Шундай қилиб ҳарбий техникалар китобида янги саҳифа очилди. Бугунги кунга келиб, турли давлатларда мавжуд энг қудратли дронлар қайсилар эканини биласизми?
1. MQ-4C Triton
Ушбу дрон учувчисиз бошқариладиган қурилмалар ичида энг йириги ҳисобланади. MQ-4C Triton қурилмасини Пентагон буюртмасига асосан Northrop Grumman компанияси тайёрлаган. Унинг қанотлари узунлигини Boeing 747’нинг қанотларига солиштириш мумкин. Ундан қачон фойдаланиш тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
2. WU-14
Хитойнинг эксперименталь гиперовозли ушбу дрони қитъа бўйлаб ракеталарни етказиб бериш учун мўлжалланган. Гарчи Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлиги дастлаб WU-14 ни “учадиган илмий қурилма” деб эълон қилган бўлса-да, кейинчалик дрон ҳарбий мақсадлар учун барпо этилгани тан олинди. WU-14 рейтингдаги энг қудратли учувчисиз бошқариладиган қурилмадир. Чунки у ядро қуролини нишонга етказиш учун мўлжалланган.
3. CH-5
Ушбу дрон Хитойда ишлаб чиқарилади. Аслида, АҚШнинг “Ўлим ўроғи” деб аталган қурилмасининг ўзгартирилган клони. Дрон China Aerospace Science and Technology ҳарбий корпорацияси томонидан яратилган ва жанговар шароитларда синовдан ўтган. У икки хил янги турдаги ўқ-дорилар билан жиҳозланган (бу борада аниқ маълумотлар йўқ) ва лазерли бошқариш тизимига эга.
4. Taranis
Айни пайтда Буюк Британиянинг қитъалараро парвозга мўлжалланган ушбу дрони ҳақидаги барча маълумотлар махфийланган. Taranis’нинг фақатгина айрим параметрлари маълум. Унинг оғирлиги 3 тонна, узунлиги 11 метр, қанотлари эса 10 метрни ташкил этади. Шунингдек, баъзи маълумотларга кўра, дронда “Стелс” технологияси қўлланилади.
5. Northrop Grumman X-47BС
Машҳур Northrop Grumman компаниясининг яна бир учувчисиз бошқариладиган аппарати. Иккинчи авлод жанговар дрони борт компютеридан фойдаланган ҳолда, ҳеч қандай жонли операторнинг кўмагисиз учиб, қўнишга қодир. Қурилманинг қанотлари ракета учириш мосламалари билан жиҳозланган, улар ердан туриб одам томонидан масофадан бошқарилади.
6. IAI Harpy
Ушбу дрон-снаряд душманнинг жонли ва зирҳли кучларини аниқлаш ва йўқ қилишга мўлжалланган. Учувчи самолёт мўлжални юқори баландликдан уриб юборади. Қурилма ўзида мавжуд портловчи қисмлар ёрдамида юқори баландликдан нишонни йўқ қила олади.
7. MQ-9 Reaper
Ушбу дрон дунёдаги энг машҳур ва ҳалокатли қурилмалардан биридир. MQ-9 Reaper ўзидан олдинги MQ-1 Predator ("Йиртқич”) разведка дрони ўрнига яратилди. У 12 километр баландликда павроз қила олади, оғирлиги 4,7 тонна бўлган юкни кўтариб, кун давомида ҳавода бўлишга қодир. Ушбу пўлат йиртқичдан яшириниш жуда қийин.
8. Форпост
Россиянинг “Форпост” учувчисиз бошқариладиган қурилмаси Исроилнинг сифати билан машҳур Searcher 2 русумли дронининг замонавийлаштирилган талқини ҳисобланади. Ҳозирда бу дронлар Россия армиясига энди-энди киритилмоқда. Аммо аллақачон Суриядаги ҳарбий операцияларда улардан фойдаланилди.
9. C-Worker 6
Дронларга нафақат самолётлар, балки кемалар ҳам айланмоқда. Aнглия ўзининг C-Wоркер 6 катерини тақдим этди. У паст тезликда ҳаракатлансада, битта тўла бак ёқилғи билан ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун бир ҳафта давомида сувда қола олади. Қурилма разведка ишларини бажариш ишларига мўлжалланган. Зарурат туғилганда душманга зарар етказиш учун уни масофадан туриб портлатиб юборса бўлади.
10. S-100 Camcopter
Гарчи Schiebel компанияси ўзининг учувчисиз вертолётини 2005 йилда тақдим этган бўлса-да, у ҳозир ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. S-100 Camcopter душман гуруҳларини жуда узоқ ва етиб бўлмайдиган масофада кузатиб бориши мумкин.
LiveБарчаси