Фотиҳ Жалолов раҳбарлик лавозимига тайинланди
Маданият-санъат
−
20 Октябрь 2021
39910Кеча, 19 октябрь куни Ўзбекистон давлат сатира театрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилиб, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Хамитович Жалолов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб тайинланди.
Ўз меҳнат фаолиятини 1986 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институти “Қўғирчоқ актёри маҳорати” кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган Фотиҳ Жалолов бугунга қадар Маданият вазирлиги тизим ташкилотларида турли вазифаларда фаолият юритган.
Аввалроқ, таниқли қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь