Қизиқчи Валижон Шамшиев раҳбарлик лавозимига тайинланди

Маданият-санъат

image

Таниқли қизиқчи ва сўз устаси Валижон Шамшиев Тошкент шаҳри Яшнобод тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби директори лавозимига тайинланди.

“Ҳаммамизнинг мақсадимиз битта - Ўзбекистон келажагини янада гуллатиб яшнатиш ва унинг учун фарзандларимизни тарбиялаш. Фарзандлар тарбиясида қўлимдан келганча сизлар билан биргаликда хизмат қиламан”, деб ўз хизмат вазифасига киришди санъаткор.

Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби хабарига кўра, тайинлов Халқ таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

Маълумот учун 2019 йилнинг октябрида Президент қарорига мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги «Баркамол авлод» республика ва ҳудудий болалар марказлари негизида Республика ва ҳудудий "Баркамол авлод" болалар мактаблари ташкил этилган эди. «Баркамол авлод» болалар мактабларида 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб “STEAM — таълим” дастури жорий этилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Валижон Шамшиев

Баҳолаганлар

3018

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар