Пойтахт ҳокимлиги ишчиларга соат 15:30 дан кейин уйга рухсат берилишини тавсия қилмоқда
Жамият
−
25 Январь 2022
4457Хабарингиз бор, бугун, 25 январь куни Тошкент шаҳри ва бутун республика бўйлаб электр таъминотида узилишлар кузатилди. Шу сабаб, метрополитен ўз фаолиятини тўхтатди, шунингдек, шаҳар кўчаларидаги светофорлар ишида носозликлар кузатилмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига мурожаат билан чиқди.
Мурожаатда бир вақтнинг ўзида катта тирбандликнинг олдини олиш мақсадида, корхоналарда фаолият юритаётган ходимларга 15:30 дан кейин жадвал асосида жавоб бериш тавсия қилинган.
Қайд этилишича, айни вақтда носозликларни бартараф этишга барча кучлар сафарбар этилган. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Вазиятлар марказида туну-кун ишлайдиган махсус тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ “Буюк Ипак Йўли” ва “Олмазор" йўналишлари бўйича метрополитеннинг барча станцияларида тўхтаб ўтиш асосида йўловчиларга транспорт хизматлари кўрсатадиган МАN RR3 (сайёҳлик) русумли автобуслари ажратилганини хабар қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь