“Форсаж-10” премьера қилинди. У бир кунда қанча даромад кўрди?
Маданият-санъат
−
20 Май 2023
14387“Форсаж-10” фильми Хитой ва Жанубий Кореяда бўлиб ўтган премьера кунидаёқ 18,5 млн АҚШ доллари йиғди. Бу ҳақда “Kinobusiness” сайти хабар берди.
Унда айтилишича, Universal pictures киностудиясининг тўлиқ натижалари ҳали тақдим этилмаган, аммо ҳозирча Хитой ва Жанубий Кореядан дастлабки маълумотлар етиб келган. Хитойда блокбастер 16 майдаги намойишлардан 2,73 млн АҚШ доллари чоршанба куни эса 14,71 млн АҚШ доллари даромад олган. Жами 17,44 млн АҚШ долларини ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, “Форсаж-9” фильми икки йил аввал намойиш этилган биринчи кунни ўзидаёқ 53 млн АҚШ доллари, премьера ҳафтасининг охирида эса 136,5 млн АҚШ доллари ишлаб топганди. Томошабинларнинг шарҳларига кўра, кинонинг мазкур ўнинчи қисмини тўққизинчи қисми билан таққослаганда сезиларли даражада яхшироқ, аммо саккизинчи қисмдан бироз пастроқ (лойиҳа Маоян порталида 10 баллдан 9 балл, 2021 йилда 8,1 ва 2017 йилда 9,3 балл) дея баҳоланмоқда. Бироқ бу ҳолатда ҳам чоршанбадан якшанбагача беш кун ичида 70-80 миллион АҚШ доллари ишаб топиши мушкул.
“Форсаж-10” фильми ҳозирга қадар 1,01 млн АҚШ доллари, Жанубий Кореядаги тақдимотларни ҳисобга олганда 1,05 млн АҚШ доллари ишлаб топди. Фильмнинг аввалги қисми байрам кунларида намойиш этилган, шу сабабли бу галги йўқотиш жуда катта кўрсаткичларда қайд этилган. “Форсаж-10” 17% тўлов ва 37% сотилган чипталардаги йўқотиш билан ўз ўрнини “Форсаж-8”га бўшатиб берди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси