Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади
Жамият
−
16:02 501 2 дақиқа
Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ерда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда маълум қилди.
Қайд этилишича, Хитойнинг “China Energy” компанияси 8 та энергия сақлаш станцияси қурилишида қарийб 40 фоиз маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланган. Уларнинг қиймати 200 миллион долларга яқин бўлган. Ўтган йили эса энергетикадаги барча инвестиция лойиҳаларида маҳаллий товар ва хизматлар қиймати 740 миллион долларга етган.
Президент ушбу кўрсаткични 3-4 баробар ошириш мумкинлигини таъкидлаган. Саноат кооперацияси агентлиги ва маҳаллий уюшмалар инвесторларга зарур маҳсулотнинг сифати ва ҳажмини аниқлаб, уни етказиб беришда корхоналар билан ишлайди.
Ҳозир юқори кучланишли ускуналар, энергия сақлаш тизимларининг бошқарув модуллари ва шамол генераторлари бутловчи қисмлари катта ҳажмда импорт қилинмоқда. Уларни маҳаллийлаштириш бўйича 850 миллион долларлик 12 та истиқболли лойиҳа тайёрланган.
Жиззах вилояти Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ерда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади. Давлат раҳбари инвесторларни бу лойиҳаларда ҳам ҳамкорликка чақирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь