“Forbes” энг бой марҳумлар рейтингини эълон қилди

Олам 9683
image

“Forbes” журнали вафотидан кейин ҳам мероси даромад келтираётган машҳурлар рейтингини эълон қилди. Биринчи ўринни яна бир бор Майкл Жексон эгаллади. 2005 йилда вафот этган қўшиқчининг ижод ҳуқуқи унинг меросхўрларига 48 млн доллар фойда келтирди.

Иккинчи ўринда болалар ёзувчиси Доктор Сьюз (асл исми Теодор Зойс Гайзель) эгаллади. У 1991 йилда вафот этган. Ёзувчи китобларининг муаллифлик ҳуқуқи эгалари 33 млн доллар фойда кўрган.

Энг бой марҳумлар рейтингида кучли учликни рассом Чарльз Шульц эгаллади. У 2000 йилда вафот этган. Рассом Снупи ити ва унинг дўстлари асарини яратган. Унинг вафотидан кейинги йиллик даромади 32,5 млн долларни ташкил қиляпти.

Рўйхатга илк бор баскетболчи Коби Брайант ҳам кирди. У 2020 йил январда вертолёт ҳалокатида қурбон бўлган. Спортчи рейтингда 6-ўринни банд қилган.

Nike компаниясининг спортчи имзоси туширилган коллекцияси ва Брайант таржимаи ҳолининг қўшимча чоп этилган нашрлари унинг меросхўрларига 20 млн доллар фойда келтирган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 522
Рейтинг: 2.9
t
×