“Forbes” 2024 йилда дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди
Бу қизиқ
−
03 Апрель
23393Американинг “Forbes” журнали дунёнинг энг бой миллиардерларининг 38 йиллик рейтингини тақдим этди. Рўйхатда кетма-кет иккинчи йил биринчи ўринни Louis Vuitton, Fendi, Givenchy, Christian Dior, Hennessy, Dom Perignon, Tiffany & Co компанияларига эгалик қилувчи LVMH конгломерати раҳбари француз Бернард Арно эгаллади. Бу ҳақда “Forbes” нашри ёзди.
“Forbes” Бернард Арнонинг бойлигини 233 миллиард долларга баҳолаган. Ўтган йилги натижага (211 миллиард доллар) нисбатан 10 фоиздан кўпроқ ўсди. 75 ёшли миллиардернинг асосий бойлиги унинг LVMH акциялари ҳисобланади.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнини, ўтган йилгидек, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск эгаллади. Маск Tesla акцияларининг тахминан 21 фоизига эгалик қилади, бироқ бизнесмен активнинг ярмидан кўпини 3,5 миллиард долларгача бўлган шахсий кредитлар учун гаровга қўйган.
Маскдан бироз ортда қолиш билан кучли учликни Amazon асосчиси Жефф Безос ёпди. У ўтган йилги рейтингга нисбатан ўз позициясини ўзгартирмади, лекин натижани сезиларли даражада яхшилади: унинг капитали бир йил олдинги 114 миллиард долларга нисбатан 194 миллиард долларга баҳоланди.
2021 йилда Безос Amazon бош директори лавозимини тарк этиб, бу лавозимни ҳали ҳам компанияни бошқараётган Энди Жессига топширди. Миллиардер ўзи яратган IT гигантининг 10 фоиз акцияларига эгалик қилади.
Meta раҳбари Марк Цукерберг 2024 йилги рейтингда кучли бешликка қайтди. У 177 миллиард доллар бойлиги билан тўртинчи ўринни эгаллади. Бу тадбиркорнинг капитали 64,4 миллиард долларга баҳоланган ўтган йилга нисбатан қарийб уч баробар кўпдир.
Ниҳоят, бешинчи ўринни дастурий таъминот ва сервер аппаратларини ишлаб чиқарувчи Oracle асосчиси Ларри Эллисон эгаллади. У ўтган йилга нисбатан ўз натижасини яхшилади (107 миллиард доллардан 141 миллиард долларга), лекин умумий рейтингда бир поғонани йўқотди.
Дунёнинг энг бадавлат тадбиркорлари ўнталигига ўтган йилгидек Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет (6-ўрин, 133 миллиард доллар), Microsoft асосчиси Билл Гейтс (7-ўрин, 128 миллиард доллар) ва корпорациянинг собиқ бош директори Стив Балмер (8-ўрин) кирди. Топ-10ликка ягона янги келган Google асосчиси Ларри Пейж (10-ўрин, 114 миллиард доллар), унинг шериги Сергей Брин 11-ўринни (110 миллиард доллар) эгаллади.
Рейтингнинг кучли ўнталигидан Арнодан ташқари америкалик бўлмаган ягона миллиардер ҳиндистонлик тадбиркор, энергетика, нефть-кимё, телекоммуникация, чакана савдо ва молиявий хизматлар соҳаларида фаолият юритувчи Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбани бўлди.
Унинг бойлиги 116 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ўтган йилгидек тадбиркор тўққизинчи ўринни эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь