“Flydubai” самолётида Дубай-Тошкент йўналишида илк парвоз амалга оширилди

Жамият

image

Кеча, 11 март куни “Flydubai” авиакомпанияси томонидан Дубайдан Тошкентга тўғридан-тўғри авиапарвоз амалга оширилди. Бу билан мазкур компания Бирлашган Араб Амирликларида фаолият юритаётган авиакомпаниялар орасида тўғридан-тўғри рейсларни тақдим қилувчи илк компанияга айланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда. 

Айтиш жоизки, Дубай-Тошкент оралиғида тўғридан-тўғри ҳаво қатновининг йўлга қўйилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун муҳим қадам бўлиб, манфаатли лойиҳаларга имкон яратувчи ташрифларни амалга оширишни кўзда тутади.

Мазкур йўналишдаги парвозлар ҳафтасига беш марта амалга оширилади. Жорий йилнинг 31 майидан бошлаб эса йўловчилар ҳар куни “Flydubai” компанияси хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Дубайдан Тошкентга эконом-класснинг бориш-келиш тарифи 420 АҚШ долларидан бошланади. Бу нарх 20 килограмм юк ва овқатни ўз ичига олади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент-Дубай Flydubai

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг