ФХХ ўқув муассасасига қуролли ҳужум қилмоқчи бўлганларни қўлга олди
World
−
23 March 2020 12989 1 minute
Россия Федераль хавфсизлик хизмати Сахалин вилоятидаги ўқув муассасасида содир этилиши режалаштирилган оммавий қирғиннинг олдини олди. Бу ҳақда ФХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу хунрезликни 2002 ва 2003 йилларда туғилган икки ўспирин режалаштирган.
Уларнинг ёнидан топилган кундаликда ҳужум режалари батафсил қайд этилган. Ҳозирда айнан қайси муассасага ҳужум қилиш мақсад қилингани аниқлаштирилмоқда.
“Тинтув пайтида талабалар ёнидан ов қуроллари, унинг патронлари, саноат детонатори, тахмин қилинаётган портлаш мосламалари, портловчи моддалар ва алоқа воситалари топилган”, дейилади ФХХ хабарида.
Маълумотларга кўра, уларга нисбатан “Террорчилик фаолиятига оммавий тарғиб этиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August