Фирма ишчилари АҚШга виза олишни ваъда қилиб, икки кишини чув туширди

Жамият

image

Тошкентда икки кишига АҚШга виза олиб беришни ваъда қилиб, уларнинг пулларини олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган хусусий фирма ишчилари фош бўлди.

Шайхонтохур тумани ИИО ФМБда жиноий иш бўйича олиб борилган тергов давомида аниқ бўлишича, 2018 йилнинг 28 ноябрь кунида хусусий фирмалардан бирининг ишчилари 26 ёшли Хусан Х. ва 25 ёшли Дилмурод Ж.лар 34 ёшли Суннатилло Р.нинг ишончига кириб, унга АҚШга виза олишда ёрдам беришларини ваъда қилишган. Улар ўз “хизматлари” учун 4000 АҚШ доллари олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган. 

Жорий йилнинг баҳорида шу йигитлар 46 ёшли Муножат М.га унинг ўғли учун АҚШга талабалик визасини олишда ёрдам беришларини ваъда қилишган. Аёл унга 7 000 000 сўм берган, аммо улар ваъдаларида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Хусан ва Дилмуродларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик виза

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг