Фирибгар Ян мендан қўрқади – Стерлинг “авжига чиқди”

Спорт 1966
image

UFC супер енгил вазн тоифаси чемпиони, америкалик Алжамейн Стерлинг twitter саҳифасида промоушеннинг вақтинчалик чемпиони, россиялик Петр Янни фирибгар, деб атади.

“Чётр (“Петр” ва “фирибгар” (инг) сўзларининг қўшилмаси) Ян мендан қўрқади”, дея ёзган Стерлинг.

Эслатиб ўтамиз, Ян сўнгги жангини UFC 267 мусобақасида Кори Сендхагенга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган. Шундан сўнг у супер енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпион унвонини қўлга киритган.

Аввалроқ, Стерлинг ва Ян ўртасидаги реванш жанги жорий йил 9 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC 273 мусобақасининг асосий кардида бўлиб ўтиши малум қилинган эди. 

Маълумот учун, 28 ёшли Петр Ян вазн тоифасидан қатъи назар, энг кучли UFC жангчилари рейтингида 8-ўринда қайд этилган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
t
×