Финляндиядаги турнирда ўзбекистонлик боксчилар ғалаба қозонди

Спорт 3383
image

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари Финляндия пойтахти Хельсинки шаҳрида катталар ўртасида ўтказилаётган "GeeBee" халқаро турнирида иштирок этмоқда. 

Кеча, 7 март куни икки нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. -63 кг вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев арманистонлик Нарек Хованнисянни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. -57 кг вазнли Абдумалик Халаков эса россиялик Всеволод Шумковдан устун келди. 

Маълумот ўрнида, -57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков германиялик Мурат Йилдиримни 3:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, -69 кг вазнли Жаҳонгир Раҳмонов арманистонлик Арсон Григорянга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 3
t
×