Финляндия Россия яқинида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошлади
Олам
−
30 Ноябрь
2590Финляндияда Россия чегараси яқинида 2,8 минг ҳарбий иштирокида қуруқлик машқлари бошланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Билдирилишича, машғулотлар Каяани ва Кухмо шаҳарларида Вуосанка ва Сотинпуро полигонларида 30 ноябрдан 4 декабргача бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, манёврларда 2,8 минг ҳарбий қатнашади. Шунингдек, 600 та транспорт ва жанговар ҳарбий техника, nh90 транспорт вертолёти ва MD 500 енгил вертолётидан фойдаланилади.
Ҳарбийлар ҳужумга ва мудофаага тайёргарлик кўриш, яқинлашиб келаётган душманни йўқ қилиш, шунингдек, тунда жанг қилиш ва қиш шароитида жанговар ҳаракатлар олиб боришни машқ қилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ финляндиялик аёллар Россия билан эҳтимолий урушга тайёргарлик кўра бошлаганди. Финляндиялик аёлларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, олов ёқиш, очиқ ҳавода овқат пишириш, чодирлар ўрнатиш, шунингдек, киберхавфсизлик, психологик барқарорлик ва омон қолиш қобилиятларини шакллантириш бўйича ўқитилиши ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси