Филиппиндан Японияга йўл олган самолёт ҳалокатга учради
Жамият 29 Март 2020 19:27
8192
Филиппин пойтахти Манила шаҳридаги халқаро аэропортда йўловчи самолётининг қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, катта бўлмаган самолёт Японияга парвоз қилган эди. Авария оқибатида бортда бўлган 8 йўловчининг барчаси ҳалок бўлди.
Дастлабки текширувлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳалокатга учраган самолёт “Lion Air” авиакомпаниясига қарашли бўлган. Тахминларга кўра, аварияга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.