Филиппиндаги зилзила оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Аввалроқ, Филиппин жанубида 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳодиса оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, бинолар вайронага айланди, электр таъминотида узилишлар ва цунами хавфини юзага келди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, зилзила эпицентри Минданао ороли соҳилларида, Генерал-Сантос шаҳри яқинида жойлашган. Асосий силкинишдан кейин кўплаб афтершоклар қайд этилган, улардан бирининг магнитудаси 6,7 га етган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти биноларнинг қулаши, вайроналар босиб қолиши ва кўчкилар қурбони бўлган. 200 дан ортиқ киши жароҳат олган. Айрим ҳудудларда тураржой бинолари, мактаблар, йўллар ва инфратузилма объектларига шикаст етган.

Зилзиладан сўнг Филиппиннинг соҳилбўйи ҳудудлари ва қўшни давлатлар учун цунами хавфи эълон қилинган. Кейинчалик бу огоҳлантириш бекор қилинган.

Филиппин Президенти Фердинанд Ромуальдес Маркос-кичик жабрланган ҳудудларда дарсларни тўхтатиш ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун қўшимча кучларни сафарбар қилишга буйруқ берган. Қутқарувчилар вайроналарни тозалаш ва эҳтимолий жабрланганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Маълумот учун, Филиппинлар тарихида энг кучли ва энг фожиали зилзилалардан бири 1976 йил 17 августда Моро қўлтиғида содир бўлган. Ўша пайтда магнитуда 7,9–8,1 ни ташкил этган зилзила ва ундан кейинги цунами 700 километрдан ортиқ қирғоқ ҳудудини қамраб олиб, тахминан 5 мингдан 8 минггача инсон ҳаётига зомин бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг