Филиппинда сайлов: собиқ диктаторнинг ўғли Президент бўлиши мумкин

Олам 2121
image

Филиппинда кеча, 9 май куни Президент сайлови бўлиб ўтди. 1986 йилда ҳокимиятдан четлатилган марҳум собиқ диктатор Фердинанд Маркоснинг ўғли ва адаши сайловда ишончли ғалаба қозонди. Буни сайлов комиссиясининг бугун, 10 май куни эрталаб эълон қилинган сайлов бюллетенларининг 90 фоиздан ортиғини санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлари тасдиқлайди. 

64 ёшли кичик Фердинанд Маркос деярли 30 миллион овоз олган, бу унинг энг яқин рақиби, мамлакат вице-президенти Лени Робредога берилган овоздан икки баравар кўп. 

Якуний натижалар бир неча ҳафта ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Кичик Фердинанд Маркоснинг ғалабаси Маркос уруғининг қувғинга сургун қилинганидан 36 йил ўтиб ҳокимиятга қайтишини англатади. 

Амалдаги Президент Родриго Дутертенинг олти йиллик авторитар режимидан сўнг, инсон ҳуқуқлари фаоллари, католик черковлар вакиллари ва сиёсий таҳлилчилар кичик Маркос янада автократик раҳбар бўлишидан қўрқмоқда. Кўплаб можароли хатти-ҳаракатлари ва баёнотлари билан танилган Дутерте ўтган йилнинг октябрь ойида сиёсатдан кетишини эълон қилган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 3.1
t
×