Филиппинда қуролланган шахс 30 кишини асирга олди (видео)

Олам

Бугун, 2 март куни Филиппин пойтахти Манила шаҳрида қуролланган эркак 30 га яқин одамни асирга олди. Бу ҳақида полиция маълумотига асосланиб, “Rappler” портали хабар бермоқда. 

Ҳодиса савдо марказида юз берди. ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс савдо маркази қўриқчиси, асирлар эса ўша ерда ишловчи ходимлар. 

Маҳаллий ABS CBN телеканалининг шаҳар мэрига асосланиб хабар беришича, жиноятчи отишма уюштирган, шунингдек, унда граната борлиги аниқланган. Бир киши жароҳатланган, уни шифохонага элтишган.

Ҳозир полиция босқинчи билан музокаралар олиб бормоқда ва одамларни эвакуация қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппин

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made