Филиппинда чиқинди полигони одамларни босиб қолди (видео)

Олам

image

Филиппиннинг марказий қисмида жойлашган чиқинди полигонида чиқинди уюми ўпирилиб, одамларни босиб қолди. Ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар эса бедарак йўқолган. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа кеча, 8 январь куни Филиппиннинг Себу шаҳрида жойлашган “Binaliw” номли чиқинди полигонида содир бўлган. Ҳодиса юз берган пайтда полигонда 110 нафар ишчи бўлган. Бахтсиз ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлгани, 38 нафар шахс бедарак йўқолган.

Себу шаҳри мэри Нестор Архивал Facebook’даги саҳифасида полигон ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этаётганини билдирган. Унинг айтишича, воқеа жойига табиий офатларга жавобгар бўлинмалар, полиция, ўт ўчириш бригадалари, ҳарбийлар ҳамда тез тиббий ёрдам хизматлари сафарбар этилган.

“Ҳозирда бедарак йўқолганларни қидириш ва қурбонларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш масалаларида миллий агентликлар полигон билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Толибон” назоратидаги Кунар вилоятида урушдан қолган портловчи моддаларнинг портлаши оқибатида камида 2 нафар маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппин чиқинди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг