Филиппин Президенти наркотик сотувчиларни қаттиқ огоҳлантирди

Олам

image

Бугун, 5 июнь куни Филиппин полицияси томонидан бозор қиймати 5,1 миллиард песо (102 миллион доллардан ортиқ) бўлган йирик гиёҳванд моддалари мусодара қилинди. Шундан сўнг мамлакат Президенти Родриго Дутерте наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчиларга ўлим билан таҳдид қилди.

"Агар сиз менинг мамлакатимни гиёҳванд моддалар савдоси билан йўқ қилсангиз, мен сизни ўлдираман", дейди Дутерте.

Дутертенинг сўзларига кўра, Филиппин мексикалик гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар томонидан Жануби-шарқий Осиёда юк ташиш марказига айлантирилган. Мамлакатда уларга қарши кенг кўламли операция бошланиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ҳафтада полиция томонидан 756 кг метамфетамин мусодара қилинди. Бу Дутерте Президент давридаги мусодара қилинган энг йирик партия ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Филиппин

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг