FIFPro FIFA’га Россия масаласида яна бир жиддий мурожаат билан чиқди

Sport

image

Халқаро профессионал футболчилар ассоциациялари федерацияси (FIFPro) FIFA'га Россия клубларидаги легионерлар билан шартномаларни бекор қилиш масаласида мурожаат билан чиқди. Агарда ушбу мурожаат ўринли деб топилса, Россия жамопаларида фаолият олиб бораётган хорижлик футболчилар ҳеч қандай келишувларсиз клуб билан шартномани бекор қилишлари мумкин бўлади.

Маълумот учун, айни пайтда Россияда 200 га яқин хорижлик футболчи фаолият олиб бормоқда ва улардан 133 нафари Россия Премьер лигаси футболчилари ҳисобланади.

Аввалроқ Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Россия жамоалари ва клубларининг барча халқаро мусобақалардаги иштирокини тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Шахбоз Қаҳҳоров


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

45

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends