Расман: FIFA ва UEFA Россияни барча халқаро мусобақалардан четлатди
Спорт
−
28 Февраль 2022 8104 1 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ва Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Россия жамоалари ва клубларининг барча халқаро мусобақалардаги иштирокини тўхтатди.
Жорий йилнинг 24 март куни Россия эркаклар терма жамоаси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финалига чиқиш учун плей-офф турнирининг ярим финалида Польша термаси билан Москвада ўйнаши керак эди.
Бошқа ярим финалда Швеция ва Чехия терма жамоалари тўқнаш келиши керак. Мусобақа ғолиби 21 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Россия аёллар терма жамоаси 6-31 июль кунлари Англияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этиши керак эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь