FIFA футбол ривожи учун янги лойиҳани амалга оширмоқчи

Спорт 3496
image

Олти қитъанинг етакчи футболчи ва мураббийлар гуруҳи FIFA’нинг футболни ривожлантириш бўлими бошлиғи Арсен Венгер билан биргаликда жорий ҳафта давомида жаҳон футболини ривожлантириш бўйича бир қатор масалаларни муҳокама қилади.

Гап шундаки, бир қатор футболчи ва мураббийлар Халқаро футбол уюшмаси билан эркаклар футболи бўйича профессионал тажриба алмашадиган Техник маслаҳат гуруҳи (TAG) таркибига киритилди. Янги гуруҳ аъзолари 3 мингдан ортиқ бўлиб, халқаро ва жаҳон чемпионатларида 300 дан ортиқ ўйин ўтказган.

Дохадаги икки кунлик семинарга келувчилар орасида Тим Кейхилл (Австралия), Юрий Жоркаеф (Франция), Авраам Грант (Исроил), Сами Хедира (Германия), Марко Матераци (Италия), Нуну Гомес (Португалия), Роберто Карлос (Бразилия), Роналдо Назарио (Бразилия), Микель Силвестр (Франция), Питер Шмейхель (Дания), Давид Трезеге (Франция) ва Пабло Сабалета (Аргентина) номини кўриш мумкин.

Уларнинг мақсади жаҳон футболида мавжуд бўлган тизимнинг альтернативларини муҳокама қилиш ва дунёнинг турли минтақаларида футболни ривожлантириш режаларини ишлаб чиқишдан иборат.

TAG таркибига бундан ташқари Алессандро Альтобелли (Италия), Иван Кордова (Колумбия), Дидье Дрогба (Кот-д’Ивуар), Кейсуке Хонда (Япония), Жулио Сезар (Бразилия), Юрген Клинсманн (Германия), Хавьер Маскерано (Аргентина), Лотар Маттеус (Германия), Фарид Мондрагон (Колумбия), Жей-Жей Окоча (Нигерия), Майкл Оуен (Англия), Жон Терри (Англия), Яя Туре (Кот-д’Ивуар), Марко ван Бастен (Голландия), Антонио Валенсия (Эквадор), Хавьер Занетти (Аргентина) каби футболчилар киритилган.

Иштирокчиларнинг сони кенгайиб боради. Лойиҳа 80 дан ортиқ эксперт билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилмоқда.

FIFA’нинг бу йилги Конгрессида қабул қилинган қарорларга мувофиқ, ташкилот жаҳон футболи келажаги ҳақида маслаҳатлашади ва халқаро ўйинлар тақвимини ўзгартириш вариантларини кўриб чиқади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 2.9
t
×