FIFА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Спорт 10805
image

Бугун, 25 август куни FIFA (International Federation of Association Football) миллий терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

Рейтингда биринчи ўринни Бразилия терма жамоаси эгаллаган. Иккинчи ва учинчи поғонани эса мос равишда Бельгия ва Аргентина миллий жамоалари банд этган.

FIFА талқинига кўра, дунёнинг энг кучли 10 та терма жамоаси билан танишинг:

1. Бразилия – 1837,56 (FIFА рейтингидаги очкоси);

2. Бельгия – 1821,92;

3. Аргентина – 1770.65;

4. Франция –1764,85;

5. Англия – 1737,46;

6. Испания – 1716,93;

7. Италия – 1713,86; 

8. Нидерландия - 1679,41; 

9. Португалия – 1678,65; 

10. Дания – 1665,47.

Қайд этиш керакки, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 23 июнь куни эълон қилинган жадвалдаги сингари 77-ўринда қайд этилган. Сречко Катанец шогирдлари бу кўрсаткич бўйича Осиё жамоалари ичида ўнинчи бўлиб турибди. Ўзбекистон терма жамоасидан олдинда Эрон (22 – FIFА рейтингидаги ўрни), Япония (24), Жанубий Корея (28), Австралия (39), Қатар (48), Саудия Арабистони (53), БАА (69), Ироқ (70), ва Оман (77) мамлакатлари бормоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 875
Рейтинг: 3
t
×