“FIFA Series 2026” мусобақаларидан бири Ўзбекистонда ўтказилади
Спорт
−
22 Ноябрь 2025 11066 1 дақиқа
FIFA 2026 йил март-апрель ойидаги халқаро танаффус доирасидаги ўтказилиши режалаштирилган “FIFA Series 2026” мини-турнирларидан бири Ўзбекистонда ўтказилади. Бу турнирга мезбон сифатида Ўзбекистондан ташқари Австралия, Озарбайжон, Индонезия, Қозоғистон, Маврикий, Пуэрто-Рико ва Руанда давлатлари ҳам бу турнирга мезбонлик қилади. Бу ҳақда FIFA расмий саҳифасида эълон қилди.
Ушбу мусобақа 2024 йил март ойида ўтказилган синов шакли муваффақиятли ўтгач, 2026 йилги “FIFA Series” ушбу ташаббуснинг биринчи тўлиқ шаклдаги кўриниши бўлади. Бу сафар иштирокчи ассоциациялар сони кўпроқ, мезбон мамлакатлар ҳам кенгайган. Кенгайтирилган формат халқаро ўйинларнинг савиясини ошириш ва глобал футбол ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ишлаб чиқилган.
“FIFA Series футболчилар, мураббийлар ва мухлислар учун янги ривожланиш имкониятларини очишга, мазмунли ўйинлар орқали футболнинг универсаллиги ва хилма-хиллигини тарғиб этишга қаратилган. 2026 йилги мусобақа бу таъсирни эркаклар ва аёллар футболида янада кучайтиради”, дейди FIFA президенти Жанни Инфантино.
Маълумот учун, “FIFA Series” дастлаб 2022 йил декабрда FIFA Кенгаши томонидан маъқулланган бўлиб, у футбол инфратузилмасини энди шакллантираётган мамлакатларга йирик турнир шароитига яқин муҳитда халқаро ўйин тажрибасини орттириш имконини беради. Бу эса техник ҳамда ташкилий ривожланишга катта ҳисса қўшади.
Live
Барчаси