FIFA Президенти коронавирусга чалинди

Спорт

image

Кеча, 27 октябрь куни FIFA Президенти Жанни Инфантинода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берган. 

Инфантинода коронавирус аниқлангач, у ўзини изоляция қилган.

FIFA маълумотларига кўра, Инфантинода коронавируснинг енгил аломатлари кузатилмоқда. У камида ўн кун карантинда ўтиради.

"Сўнгги бир неча кун ичида FIFA Президенти билан алоқада бўлган барча одамлар тегишли равишда хабардор қилинган ва зарур чораларни кўришга даъват этилган", дейилган баёнотда.

Маълумот учун, Инфантино 2016 йилнинг февраль ойида FIFA Президенти этиб сайланган. У ташкилотдаги кўплаб коррупция можароларидан сўнг истеъфога чиққан Йозеф Блаттернинг ўрнини эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

жанни инфантино

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар