FIFA’нинг собиқ президентида коронавирус аниқланди
Спорт
−
06 Декабрь 2020 3313 1 дақиқа
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) нинг собиқ президенти Йозеф Блаттер коронавирусга чалинди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар бермоқда.
Собиқ президентнинг сўзларига кўра, у коронавирус юқтириб олган ва 14 кунлик карантинга олинган. Блаттернинг таъкидлашича, унда ҳеч қандай аломатлар қолмаган ва у яна курашишга тайёр.
“Менда шамоллаш ва юқори ҳарорат бор эди. Ўзимни фақат бир кеча ёмон ҳис қилдим холос. Икки ҳафта давомида ҳеч қандай аломат сезилмади. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман”, дея қўшимча қилди у.
Маълумот ўрнида, Йозеф Блаттер 1998 йилдан то 2015 йилгача Халқаро футбол федерациясини бошқарган ва коррупцион можаро ортидан лавозимидан четлатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойи охирларида FIFA’нинг ҳозирги президенти Жанни Инфантинода ҳам коронавирус аниқланган эди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь