FIFA Файзуллаевни эътироф этди

Спорт

image

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) расмий сайти 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ёрқин ўйин намойиш этаётган олти нафар ёш юлдузлар қаторида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва ЦСКА футболчиси Аббос Файзуллаевни эътироф этди.

“ОФК томонидан “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” деб топилганидан сўнг, Файзуллаев Ўзбекистон сафида КХДРга қарши яна бир ажойиб ўйин кўрсатиб, ўз обрўсини оширишда давом этмоқда. Кичик бўйли эканига қарамай, ажойиб техник хусусиятларга эга. Москвада яшовчи “сеҳргар” Вьентьяндаги беллашувда ягона гол муаллифига айланди. У узоқ масофадан урган голи эвазига “Оқ бўрилар”нинг тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлидаги ҳаракати давом эттишига ҳисса қўшмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, 21 ёшли Файзуллаев Ўзбекистон терма жамоаси сафида охирги 2 та ўйинда 3 та гол урди. У Қатар дарвозасини 2 марта ишғол қилган бўлса, Шимолий Корея дарвозасига ягона ғалаба тўпини киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Аббос Файзуллаев Халқаро футбол федерацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг