FIFA 23 нинг рейтинги энг баланд футболчилари эълон қилинди

Спорт 3349
image

Америка Қўшма Штатларининг “EA Sports” (Electronic Arts)  компанияси FIFA 23 компьютер ўйинининг энг яхши футболчиларидан иборат рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилди.

Рейтингда биринчи ўринни ПСЖ ва Франция терма жамоаси футболчиси Килиан Мбаппе эгаллаган. Унинг умумий рейтинги 91 баллга тенг. Худди шунча балл Карим Бензема (“Реал Мадрид”), Лионель Месси (ПСЖ), Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”) ва Роберт Левандовскига ҳам берилган.

Бу йилги мавсумда ҳа деганда “кетмони учмаётган” “Манчестер Юнайтед” футболчиси Криштиану Роналду юқоридаги футболчилардан пастроққа баҳоланган. Роналдунинг электрон ўйиндаги баҳоси 90 баллга тенг.

FIFA 23 да энг юқори баллга эга бўлган 10 нафар футболчи билан танишинг:

1. Килиан Мбаппе — 91 (балл);

2. Карим Бензема — 91;

3. Кевин Де Брюйне — 91;

4. Лионель Месси — 91;

5. Роберт Левандовски — 91;

6. Криштиану Роналду — 90;

7. Муҳаммад Салоҳ— 90;

8. Мануэль Нойер — 90;

9. Виржил ван Дейк — 90;

10. Тибо Куртуа — 90.

Қайд этиш жоизки, FIFA 23 “EA Sports”нинг шундай ном остидаги сўнги ўйини бўлади. Сабаби Америка компанияси FIFA билан 1993 йилда бошлаган ҳамкорлигини 2023 йилдан бошлаб тўхтатади. Келгуси йилдан ўйинлар серияси EA SPORTS FC номи остида чиқарилади.

Топ-23 игрока в FIFA 23

Топ-23 игрока в FIFA 23

Маълумот учун, “EA Sports” компаниясига 1993 йилда асос солинган. Улар футболдан ташқари ММА, баскетбол, хоккей ва Американча футбол каби спорт турларига ҳам серияли ўйинлар ишлаб чиқаради.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 10
Рейтинг: 2.9
t
×