FIFA 2030 ва 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонларини эълон қилди
Спорт
−
11 Декабрь
5009FIFA футбол бўйича 2030 йилги Жаҳон чемпионати Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилишини эълон қилди. Шунингдек, 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги расман Саудия Арабистонига топширилди.
Қайд этилишича, 6 йилдан сўнг бўладиган Жаҳон чемпионатига Испания, Португалия ва Марокаш биргаликда мезбон бўлади. 1930 йилда Уругвайда ўтказилган илк Жаҳон чемпионатининг 100 йиллиги муносабати билан чемпионатнинг дастлабки уч ўйини Аргентина, Парагвай ва Уругвайда ўтказилади. Мазкур таклиф ҳам FIFA томонидан бир овоздан қабул қилинган.
Саудия Арабистонининг 2034 йилги чемпонат учун мезбонлиги ҳам бир овоздан маъқулланган. Ушбу қарор FIFA президенти Жанни Инфантино бошчилигида ўтказилган онлайн йиғилишда 200 дан ортиқ аъзо федерациялар томонидан қабул қилинган. Саудия Арабистонидан бошқа ҳеч қайси мамлакат мазкур ҳуқуқ учун ариза бермаган. Бўлажак мезбон Жаҳон чемпионати учун инфратузилма ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида ўн миллиардлаб доллар маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ишлар мамлакатни модернизация қилишга қаратилган "Vision 2030" дастурининг бир қисми ҳисобланади.
LiveБарчаси