Февралдан шенген визаси қимматроқ бўлади

Олам 1935
image

Жорий йилнинг февралидан Ўзбекистон фуқаролари шенген визасини олиш учун ариза топширишда 33,3 фоиз кўпроқ тўлов қилади. Бу шенген визасини олиш учун барча ариза топширувчиларга қўлланадиган янги Шенген визаси кодекси билан тасдиқланган.

Ҳозирда шенген визасини олишни истаганлар ҳужжат топширганда 60 евро тўлайди. Февралдан бу сумма 80 еврони ташкил қилади.

Янги кодексда сафаргача аризаларни топшириш мумкин бўлган вақт аввалги 3 ойдан 6 ойгача оширилиши кўзда тутилган. 5 йиллик кўп маротабалик визалар Шенген ҳудудига тез-тез борувчи ва ижобий виза тарихига эга бўлган сайёҳларга тақдим этилади.

Шу билан бирга шенген визасини олиш учун ариза топширишнинг энг охирги муддати аввалгидек сафар санасигача 15 календарь кунини ташкил қилади.

Шунингдек, шенген визаси учун тўлов қийматини ўзгартириш масаласини ҳал қилиш мақсадида ҳар 3 йилда мониторинг ўтказилади. Шунингдек, визаларни қайта ишлаш тизимидан учинчи мамлакат билан реадмиссия соҳасида ҳамкорликни яхшилаш учун фойдаланадиган механизм ҳам жорий этилади.

Шенген визасини олганлар Европанинг 26 та давлати: Австрия, Бельгия, Чехия, Дания, Эстония, Финляндия, Франция, Германия, Греция, Венгрия, Исландия, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Мальта, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Словакия, Словения, Испания, Швеция, Швейцария ва Лихтенштейнга сафар қилиши мумкин бўлади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 3.1
t
×