Фелиш Мессининг рекордини такрорлади
Спорт
−
18 Март
3041“Барселона”нинг ушбу мавсум бошида “Атлетико Мадрид”дан ижарага олинган португалиялик ҳужумчиси Жоау Фелиш Ла Лиганинг бир мавсумида “Атлетико”га қарши ҳар иккала ўйинда ҳам гол урган иккинчи футболчи бўлди.
“Барселона” Испания Ла Лигасининг 29-тури доирасида “Атлетико Мадрид”ни меҳмонда йирик ҳисобда мағлуб этди – 3:0. Ўйиндаги биринчи голни португалиялик Жоау Фелиш киритди, у биринчи даврада ҳам ушбу жамоалар ўртасидаги ўйинда ягона гол муаллифига айланганди.
Қайд этиш жоиз, “Атлетико”га қарши ҳар иккала ўйинда ҳам гол урган биринчи футболчи 2019/2020 йилги мавсумда “Барселона”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси бўлган. Аргентиналик футболчи биринчи даврада Мадридда бўлиб ўтган учрашувда (1:0) ғалаба тўпини киритган бўлса, 2-турда Каталония пойтахтида ўтказилган ўйинда (2:2) пенальтидан гол урган.
Жорий мавсумда португалиялик ҳужумчи “Барселона” сафида барча турнирларда 34 та ўйин ўтказиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, футболчининг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади.