Фелиш “Барселона”га ўтишга яқин турибди

Спорт

image

“Барселона” португалиялик футболчи Жоау Фелишни “Атлетико Мадрид” билан ижарага олиш бўйича музокараларда олдинга силжиди. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио ўз X саҳифасида маълум қилди.

23 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида “Челси”да ўтказди. Лондонликлар сафида у Англия чемпионатининг 16 та учрашувида 4 та гол урди.

Манбага кўра, “Атлетико”дан янги кетган тақдирда у фақат “Барселона”да ўйнаш ниятида. “Атлетико” ижара учун 16 миллион евро олмоқчи эди, бироқ энди Фелишнинг янги клуби унга маошини тўлиқ тўласа, “Атлетико” футболчи учун ижара пули олиш ниятида эмас.

Қайд этилишича, “Барселона”га ўтиш учун Фелиш маоши камайишига ҳам рози.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Атлетико Мадрид Жоау Фелиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made