Фазлиддин Ғойибназаров жиддий рақиб – Ражаб Бўтаев

Спорт

image

Ярим ўрта вазн тоифасида россиялик боксчи, собиқ WBA йўналиши чемпиони Ражаб Бўтаев ўзбекистонлик Фазлиддин Ғойибназаров билан бўладиган жанги олдидан ўз фикрини билдирди.

“Ҳа, қайтишим кўп вақтни олди, деярли бир йил рингга чиқмадим. Аввалига соғлиғим билан боғлиқ муаммолар юзага келди, даволандим. Кейин санкциялар туфайли жанг қила олмадим. Тўғрисини айтсам, қўлқопларимни михга илиб қўйиш ҳақида ҳам ўйладим, лекин катталар билан маслаҳатлашиб, яна чемпион бўлишга қарор қилдим. Ниҳоят, Россияда рингга чиқаётганимдан, оилам менинг жангимни жонли кўриши мумкинлигидан хурсандман. Ҳа, Фазлиддин жиддий рақиб. Олимпиада чемпиони унвони кўп нарсани англатади, лекин менинг мақсадим икки карра жаҳон чемпиони бўлиш ва бу йўлда қаршимда ким туриши муҳим эмас", дейди Бўтаев.

Маълумот учун, боксчилар ўртасидаги жанг 6 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшоми доирасида бўлиб ўтади. 32 ёшли Фазлиддин Ғойибназаров профбоксда 11 ғалаба (6 нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган. 2022 йилнинг 2 декабрь куни “Ҳумо Арена”да яна бир ўзбекистонлик боксчи Жамшид Каримовни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Бу унинг ҳозирча сўнгги жанги бўлиб турибди.    

Таъкидлаш жоиз, Фазлиддин Бўтаевга қарши жанг ўтказадиган учинчи ўзбек боксчиси бўлади. Унга қадар Ражаб 2017 йилда Шерзодбек Олимжонов ва Баҳромбек Фаёзовни муддатидан аввал мағлубиятга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Фазлиддин Ғойибназаров Ражаб Бўтаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг