Файзуллаев яна ЦСКАнинг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва Россиянинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев октябрь ойи якунларига кўра, армиячиларнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мухлислар овозига кўра, Аббосбек Файзуллаев биринчи, Милан Гайич иккинчи, Игор Акинфеев учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистонлик футболчи сентябрь ойида ҳам Москва клубида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Эътиборлиси, ноябрь ойида Файзуллаев 2 та ўйинда 4 та голли узатмани амалга оширишга улгурди ва мазкур ойда ҳам клубнинг энг яхши футболчиси бўлишга асосий номзодлардан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Россия чемпионатинг 14-тур рамзий жамоасидан ўрин олгани хабар қилинганди. У мамлакат чемпионатининг сўнгги турида 2 та голга ҳаммуаллифлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев Милан Гайич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made