Файзуллаев қачон Олимпия жамоаси сафига қўшилиши маълум бўлди

Спорт

image

ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 11 июль куни Париж мезбонлик қиладиган Олимпиадага тайёргарлик кўриш учун Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафига жўнаб кетади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Москва клуби аллақачон Файзуллаев масаласида келишиб бўлган. Файзуллаев 11 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси сафига бориб қўшилади. 

“Бу борада биз ЦСКА раҳбарияти билан узоқ гаплашиб ўтирмадик. Олимпиадада иштирок этиш имконияти ҳаётимда бир марта бўлиши мумкинлигини бош мураббий жуда яхши тушунди. Имконият учун клубдан миннатдорман”, дейди Файзуллаев.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Осиё кубогининг финал босқичига йўл олиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди. Жамоа биринчи марта Олимпия ўйинларида иштирок этади. Футбол бўйича эркаклар ўртасидаги Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августгача Франциянинг етти шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олимпиада Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг