Фарзандлари мактабга бормаётган ота-оналарни жаримага тортиш таклиф қилинди

Жамият

image

Қирғизистон Республикасида Таълим вазирлиги мактаб директорларини, ўқитувчиларни ва ота-оналарни болаларнинг таълим олиш ҳуқуқларини бузгани ёки чеклагани, шунингдек, мактаб тўловлари учун жаримага тортишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, вазирлик мактаб ўқувчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.

Унга кўра, мамалакатда болани боғча ёки мактабга қабул қилишдан асоссиз бош тортганлик, шунингдек, ота-онадан пул ундириш ёки уларга босим ўтказиш учун жазо чораларини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Жарима миқдори қирғиз пулида 15-20 минг сом (тақрибан 1,9-2,6 млн сўм)ни ташкил қилади.

Таълим вазирлигига кўра, Қирғизистонда мактабга бормайдиган болалар сони ортиб бормоқда. Бунга бир неча сабаблар келтирилган. Хусусан, мактабга бориш керак бўлган болаларнинг кўпчилиги ишлайди ва ота-оналарига ёрдам беради.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий ўқув йили бошида 2,5 мингдан ортиқ бола мактабга бормаган.

Шу боисдан мамлакат Таълим вазирлиги мактаб ёшидаги болалари таълим муассасаларига бормаётган ота-оналарни маъмурий жавобгарликка тортишни таклиф қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб жаримага тортиш Фарзандлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг