Президент ҳузуридаги академия битирувчиси Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Жамият 5125
image

Файзуллажон Қосимов Фарғона вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бугун, 26 февраль куни Халқ депутатлари Фарғона вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг қўшма сессиясида вилоят ҳокимининг бу борадаги қарори депутатлар томонидан тасдиқланди.

Файзуллажон Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Фарғона вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, вилоят фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўланишини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби вазифаларда ишлаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 2.9
t
×