Фармацевтика учун 125 млн доллар ажратилади
Жамият
−
07 Июль 2022
5899Ўзбекистонда дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш маркази ташкил этилади ва унга 125 миллион доллар йўналтирилади. Бу ҳақда бугун, 7 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова маълум қилди.
Маьлумотга кўра, пул маблағлари Корея Эксимбанки жамғармаси кредитлари томонидан ажратилади ва марказни тиббий, клиник, лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш учун сарфланади. Марказ ишга туширилиши натижасида 250 та янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ривожлантириш марказида кўнгилли беморларда янги турда яратилган дори воситаларининг клиник тадқиқотлари амалга оширилади.
Маьлумот учун, Ўзбекистонда бугунги кунда 89 та клиник тадқиқот базалари фаолият юритиб келмоқда. Мазкур клиник тадқиқот базалари 2026 йилга қадар босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Муҳайёхон Ҳабибуллаева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь