“Фарғоналик окахонларга бўлавермайди”. Қоидани бузган ИИБ ходими жазоланди
3-саҳифа
−
08 Декабрь 2020
13871Кеча, 7 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Фарғоналик окахонларимизга бўлаверадими?" сарлавҳаси остидаги хабар пайдо бўлди. Унда ИИБга тегишли машина йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузгани ҳақида маълум қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Фарғона вилояти ИИБ ЖТСБга тегишли бўлган Nexia русумли, 40 312 VSF давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган. Яъни, суратда 1,4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган.
Мазкур ҳолат ўрганилган. Ушбу машина бириктирилган Фарғона вилояти ИИБ ЖТСБ ҳайдовчи ходимига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
LiveБарчаси