Фарғонага сел келди

Жамият

image

Кеча, 6 август куни соат 17:05 ларда Қирғизистон Республикаси Боткент вилояти Қадамжой райони тоғ ва адир ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел оқимлари ҳосил бўлиб, Фарғона вилояти Сўх туманига сел келган.

Тумандаги “Навобод” МФЙ ҳудудидаги “Малбут”, “Девайрон-Умбара”, “Қалача”, “Тул” ва “Полохона” сел йўлларидан 30 м куб миқдоридаги сел оқимлари ўтган.

Сел ўтиши оқибатида Сўх тумани ҳудудидан ўтувчи “Сўх-Риштон” автойўлининг 80 метр қисмига лой аралаш шағал, Малбут қишлоғи хўжалик экин майдонларига ҳамда “Умбара” (15 та хонадон) ва “Девайрон” МФЙ (25 та хонадон) ҳудудларидаги жами 40 та хўжалик томорқалари, қўшимча бино ва уйларнинг ертўлаларига сув кирган.

Сел оқибатларини бартараф этиш мақсадида, туман ҳокимиятида ФВБ, ИИБ, Прокуратура органлари, ССБ раҳбарияти таркибидан иборат Тезкор штаб ташкил этилиб, ФВДқТнинг туман хизматлари куч ва воситалари томонидан сел оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

Қайд этилишича, сел тошқинлари оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

сел

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг