Фарғонадаги “роддом”да икки кунлик чақалоқ вафот этди

3-саҳифа

image

Фарғона вилояти Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхонасида икки кунлик чақалоқ вафот этди. Ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан текширув бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқхонасида жорий йил 5 август куни туғилган ўғил жинсли чақалоқ “икки томонлама зотилжам, ҳомила инфекцияси, туғма юрак нуқсони, нафас етишмовчилиги 2-3 даражаси" ташхиси билан 7 август куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан суд-тиббий комиссион экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда Бешариқ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура республикада содир бўлган ҳар бир чақалоқлар ўлими прокуратура органларида рўйхатга олиниб, ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, қонуний қарорлар қабул қилинаётганини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғуруқ бўлимида август ойининг ўзида 3 нафар чақалоқ вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг