Фарғонадаги мактабда портлаш содир бўлдими? ФВВ маълумот берди
Жамият
−
11 Декабрь 2022
10845Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 11:30 да Фарғона шаҳридаги 41-мактаб ва 63- боғчанинг умумий иситиш қозонхонасида ёрилиш содир бўлган. Шундан сўнг, ушбу ҳолат тегишли шахслар иштирокида ўрганилган.
Дастлабки текширув натижаларига кўра, иситиш қозонхонасида технологик жараённинг бузилиши оқибатида қозонда ички босим ортиб кетган ва ёрилиш содир бўлган. Оқибатда қозонхона биноси енгил шикастланган.
Вазирликка кўра, воқеа оқибатида ёнғин келиб чиқмаган, шунингдек, тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ва зарар миқдори ўрганилмоқда.
"Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда гўёки соҳавий хизматлардан бирининг вакиллари томонидан ушбу воқеа ҳақида гувоҳлардан ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат олингани ҳақида маълумот тарқалган. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан бундай ҳаракатлар амалга оширилмаганини расман маълум қиламиз", дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь