Фарғонада “Жигули”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди
Жамият
−
23 Май 2021
8368Фарғона вилояти Қува туманида “Жигули”га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 22 май куни соат 19:20 ларда Фарғона вилояти Қува тумани “Пахтакор” МФЙда жойлашган “Шаффоф” номли автотранспорт воситаларига газ қуйиш шохобчасида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги “ВАЗ-2101” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллон газ тўлдирилаётган вақтида портлаб кетган.
Оқибатда унинг яқинида турган фуқаролар — 32 ёшли Т.Ф. ҳамда 58 ёшли А.Х.лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси