Фарғонада ЙТҲ! Велосипедчи ҳалок бўлди
Жамият
−
09 Апрель 2020
6806Жорий йилнинг 7 апрель куни Фарғона вилоятининг Учкўпир туманидаги “Бегобод” маҳалласи ҳудудида Х.Ғ. бошқарувида бўлган Mercedes-Benz русумли микроавтобусни бошқариб кетаётиб велосипедчи А.А.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида А.А. оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.